2025-01-27
Тошкент давлат аграр университети ветеринария мутахассислиги бўйича таъҳсил олувчи 2-курс талабалари Марказ фаолияти билан яқиндан танишди.
Талабаларга экскурсия давомида марказнинг асосий йўналишлари, ўқув-услубий, хизмат итлари билан машқ ўтказиш ва албатта ветеринария клиникаси тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир сўнгида меҳмонларга кинологларимиз томонидан хизмат итлари ёрдамида кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.