2025-02-07
Божхона қўмитаси Миллий кинология марказида ўтказилган навбатдаги "Очиқ эшиклар куни"да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда фахрий ўқитувчилари ташриф буюришди.
Ташриф чоғида уларга Марказ фаолияти яқиндан танишитирилди. Ҳусусан, ўқув хоналари, марказ кутубхонаси, кинология тарихи музейи, ҳамда ветеринария клиникаси фаолияти уларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир доирасида кинологлар ва уларнинг хизмат итлари томонидан турли кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.